ТАЛАБА СПОРТ УЮШМАСИ

«ТАЛАБА» СПОРТ УЮШМАСИ — ЎзРдаги олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ўқувчилари ҳамда талабаларининг спорт уюшмаси. 2002 й. 25 дек. да тузилган. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг талабалари, магистр, аспирант, проф. ўқитувчилари, илмий ходимлари, ишчи, хизматчилари ўртасида жисмоний тарбия, спорт ва туризмни оммалаштиришга даъват этилган. Тошкент ш., вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида уюшманинг бўлимлари, олий ўқув юртларида эса «Талаба» спорт клублари тузилган. «Талаба спорт уюшмаси» су. ҳар 3 й. да 1 марта 20 га яқин спорт турлари бўйича универсиадалар ўтказади. Универсиадалар оралиғида спорт турлари бўйича чемпионат ва кубок мусобақаларини уюштиради. 1универсиада Наманган ш. да бўлиб ўтган (2000).

Уюшма сафида 87 184 аъзо бўлиб, улардан 20 мингга яқини спорт секцияларида мунтазам шуғулланади, 9272 нафар 3 ва 2разрядли, 2742 нафар 1разрядли, 858 нафар спорт усталигига номзод, 636 нафар спорт устаси, 97 нафар халкаро тоифадаги спорт устаси бор (2003). Олий таълим муассасаларидаги 120 та спорт зали, 52 та футбол майдони, 71 та қўл тўпи майдони, 150 та волейбол майдони, 113 та баскетбол майдони, 87 та югуриш йўлакчаси, 11 та сузиш ҳавзаси, 42 та теннис корти «Талаба спорт уюшмаси» су. аъзолари хизматида.