ТАКЯХОНА

ТАКЯХОНА (араб. — мусофирхона) — мусулмон мамлакатларида бойсармоядор кишилар томонидан қурилган, мусофир, камбағал, уйсиз шахсларга вақтинча ётоқ, бошпана сифатида бепул хизмат кўрсатадиган меҳмонхона. Т. асосан карвонлар йўли устида, турли зиёратлар мақсадида тез-тез меҳмонлар келиб турадиган жойларда қурилган.