ТАКСОНОМИЯ

ТАКСОНОМИЯ (юн. taxis — жойланиш, қатор ва nomus — қонун) — систематиканинг организмларни тасниф қиладиган назарий ва амалий бўлими. Терминни швед ботаниги О. Декандол (1813) тавсия этган. Баъзан Таксономиядан систематика ва тасниф синоними сифатида фойдаланилади, лекин систематика, одатда, организмларнинг хилмахиллиги ва уларнинг ўзаро муносабатлари тўғрисидаги, Таксономия эса тасниф принциплари, усуллари ва қонуниятларини ўрганадиган фан ҳисобланади. Таснифнинг анъанавий усуллари организмларнинг ўхшашлиги ва улар белгилари гомологлигини ҳамда келиб чиқиши умумийлигини аниқлашга асосланган. Таксономиянинг асосий вазифаси организмлар табиий таснифини ишлаб чиқаришга имкон берадиган таксономик категориялар ва улар иерархияси тўғрисида рационал таълимот яратишдан иборат.