ТАКСОН

ТАКСОН — ўзаро қариндошлик муносабатлари билан боғланган ва б. гуруҳлардан алоҳидаланган муайян таксономик категориялар: тур, уруғ, оила ва б. га мансуб бўлган организмлар гуруҳи. Таксон муайян биологик объектларга тегишли бўлиши билан таксономик категориялардан фарққилади. Мас., «китсимонлар» ёки «умуртқалилар» тушунчалари тасниф қилиниши лозим бўлган организмлар гуруҳини билди . ради. Шундай қилиб, «тур», «оила» ва бошқалар Таксон бўлолмайди, лекин муайян тур, мас., оддий қарағай, уй пашшаси Таксон ҳисобланади (яна қ. Таксономик категориялар).