ТАКСОФОН

ТАКСОФОН, телефонавтомат — абонентни бошқа абонент билан бир марта улаб берадиган оммавий телефон аппарата. Маҳаллий (шаҳар, қишлоқ) алоқа, шаҳарлараро алоқа, ҳам маҳаллий, хам шаҳарлараро алоқа Т. ларига бўлинади. Асосий қисми: электр занжирлари блоки бўлган танга (ёки жетон) текшириш қурилмаси ва пул йиггич. Электр занжмрлари блоки Таксофонни телефон стяси билан улайди ва узади, нутқларни қабул қилади ва узатади; ташланган танга (ёки жетон) ни текширади, абонент жавоб бермаса, танга (ёки жетон)ни қайтаради. Таксофонда рақами 3 хонадан кам бўлган (01, 02, 03 ва б.) махсус хизмат идоралари билан пулсиз гаплашиш мумкин. Таксофонга танга ёки махсус жетон ташланади. Махсус карточка билан ишлайдиган Таксофонлар ҳам мавжуд (2004).