ТАКСОДИ

ТАКСОДИ, ботқоқ сарв (Тахоdium) — таксодидошлар оиласига мансуб барг тўкадиган игнабаргли дарахтлар туркуми. Бал. 30—50 м, тана диаметри 12 м гача боради. Игнабарги майин, тасмасимон, учли, уз. 9—15 мм, кенглиги 1—2 мм, окт. ойида сарғайиб, куз ва қишда тўкилади. Шохшаббаси пирамидасимон, нафис, пастга эгилган. Пўстлоғи қизғишқўнғир. 500 й. дан кўпроқ яшайди. Ёругсевар ўсимлик, тез усади. 10й. дан бошлаб гуллайди ва мева беради. Уруғи ва каламчасидан кўпаяди. Оддий ботқоқ сарв (Т. distichum) ва Мексика Т. (Т. mucronatum) турлари бор. Шим. Американинг жан. шарқида ботқоқлар ва денгиз бўйларида, 1400 — 2300 м баланд тоғларда ўрмонлар ҳосил қилиб ўсади. Манзарали дарахт сифатида жаҳондаги кўпгина мамлакатларда, шу жумладан, Кавказнинг Қора денгиз бўйларида, Украинанинг жанубиғарбий қисми, Ўрта Осиёда экилади. Ёғочи чиришга бардошли, қурилишда, мебель ва турли асбоблар ясашда ишлатилади.