ТАКСИЛА

ТАКСИЛА (юн. Taxila, қад. ҳиндча Такхасила ёхуд Такшашила) — қадимда Ҳиндистон я. о. нинг шим,ғарбидаги шаҳар (ҳоз. Покистоннинг Равалпинди ш. дан 35 км нарида), Гандхара давлати пойтахти. Мил. ав. 3—2-а. ларда Таксила Мауриялар империяси шим,ғарбий қисмининг маъмурий маркази бўлган. Таксиланинг энг қад. археологик қатлами мил. ав. 6-а. га оид. Таксила савдо ва ҳунармандчиликнинг йирик маркази, хинд, эллин, Эрон ва Ўрта Осиё маданиятлари мужассам бўлган шаҳар эди. У шунингдек, қад. ҳинд фани ва маорифи маркази сифатида ҳам машҳур. Таксила 5-а. нинг 2ярмида эфталийлар босқинида қаттиқ шикастланган, Аҳоли шаҳарни ташлаб кета бошлаган ва 7-а. га келиб ташландиқ ғолга келган. 1913 й. дан бошлаб олиб борилаётган археологик қазиш ишлари қад. ҳинд жамиятининг турли жабҳаларини ўрганишга дойр қимматли материаллар берди.