ТАКСИ

ТАКСИ (франц. taxi) , таксомотор — йўловчилар ёки юк ташишда фойдаланиладиган енгил ёки юк автомобили. Одатда кира ҳақи таксометр бўйича тўланади. Биринчй Таксилар Лондонда 1903 й., Москвада 1907 й., Петербургда 1937 й., Тошкентда 1934 й. пайдо бўлган. Такси сифатида кўплаб ишлаб чикариладиган енгил ва юк машиналари, махсус автомобиллардан фойдаланилади. Муайян йўналишлар бўйича белгиланган вақт оралатиб қатнайдиган Таксилар маршрутли таксилар деб аталади. Бундай Таксилар учун маълум кийматдаги ҳақ ставкаси белгилаб қўйилади.