ТАКРОРЛАШ

ТАКРОРЛАШ (психологияда) — муайян билимлар, материаллар, ақлий ҳаракатларнинг эсга туширилиши ва ўзлаштирилишига имкон берадиган жараён. Т. матндаги сўзларнинг маъносига қараб улар ўртасида фикрий алоқалар ўрнатиш, нарса ва ҳодисалар моҳияти ичидан янги муносабатларни очиш, у ёки бу фаолият усулларини инсон томонидан фаоллаштириш воситаси ҳисобланади. Такрорлашнинг бошқа бир вазифаси ҳаракат, кўникма ва малакаларни юзага келган вазиятларга биноан турлича мезонлар бўйича такомиллаштириш саналади. Такрорлаш юзасидан махсус танланган машкларни бажариш, ақлий ҳаракатлардан фойдаланиш ўзгарувчан шароитларда ҳам ижобий натижаларга эришишни таъминлайди. Такрорлаш натижасида шахе фикрмулоҳазаларини умумлаштириш, яхлитлаш, англаш хусусиятига эга бўлади. Ҳаракат, кўникма, малака ва машкларни кўп маротаба Такрорлаш эвазига улар автоматлашиш имкониятига эришади. Такрорлашда матнни яхлит, сидирғасига, қисмларга ажратиб, режага асосланиб, материаллар ичидан маънодош сўзларни танлаш, узлуксиз машқ қилиш воситаси билан алоқа, муносабат ўрнатилади. Такрорлашнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан маъноли ёки маъносиз материалларга, уларнинг осон ёки мураккаблигига, шахенинг кайфиятига, қизиқишига, интилишига, ёш хусусиятига боғлиқ.

Эргаш Ғозиев.