ТАКРОРИЙ ЛОГАРИФМ ҚОНУНИ

ТАКРОРИЙ ЛОГАРИФМ ҚОНУНИ — эғтимоллар назариясининг мазмуни жиҳатидан катта сонлар крнунига яқин бўлган лимит теоремаларидан бири. Такрорий логарифм қонуни қўшилувчилар сони ортганда боғлиқсиз тасодифий микдорлар йиғиндиларининг маълум шартларда ортишининг аниқ тартибини кўрсатади. Мас., Хг…, Хп — тасодифий миқдорлар эркли ва улардан ҳар бири 1/2 эҳтимоллик билан иккита 1 ёки —1 қийматни қабул қилади. Агар siiqXlҚ… ҚXn бўлса, ҳар қандай мусбат 8 > 0 учун бирор УУнатурал сонидан катта. и нинг чексиз кўп қийматларида тенгсизликлар I га тенг эхтимоллик билан бажарилади. «Такрорий логарифм қонуни» атамаси юқоридаги ифодаларнинг lnln«кўпайтувчиси билан боғлиқ бўлиб, метрик сонлар назарияси асосида келиб чиққан. Такрорий логарифм қонунига оид биринчи натижани 1924 й. да А. Я. Хинчин олди. Кейинчалик А. Н. Колмогоров (1929) ва В. Феллер (1943) ишларида ривожлантирилди.