ТАКОМИЛЛАШМАГАН ЗАМБУРУҒЛАР

ТАКОМИЛЛАШМАГАН ЗАМБУРУҒЛАР (Deuteromycetes ёки Fungi imperfecti) — шохланган кўп ҳужайрали мицелийли юксак (ҳақиқий) замбуруғлар синфи. Ҳаёт цикли гаплоид фазада ўтади. Вегетатив ва конидиялар (споралар) орқали жинссиз кўпаяди. Кўп Такомиллашмаган замбуруғлар мицелий иплари бирикиб, гетерокарионлар — генетик хар хил сифатли ядролар ҳосил қилиш ва бу ядроларни ўзаро алмашиш хусусиятига эга. Натижада гаплоид ҳолатдаги хусусиятлар қайта ўзгаради ва тур ичида янги шакллар вужудга келади. Такомиллашмаган замбуруғларнинг табиатда кенг таркалган 30 ммнгга я*з1н тури бор. Улар моддалар айланишида муҳим роль ўйнайди — тупрокда кўпайиб, ўсимлик ва ҳайвон қолдикларини парчалайди. Бир канча Такомиллашмаган замбуруғлар ўсимликларда паразитлик килади; баъзилари озиқ-овқат ва б. нарсаларни мотор бостиради. Пеницилл ва аспергиллардан антибиотиклар олинади. 4 тартиби — гафомицетлар, меланкониаллар, стерил мицелийлар ва сферопсидаллар мавжуд.