ТАКЛАМАКОН ЁДГОРЛИКЛАРИ

ТАКЛАМАКОН ЁДГОРЛИКЛАРИ — Такламакон чўлидан топилган қад. ёдгорликлар. Қум босган кўплаб кўҳна шаҳар харобалари аниқланган. 1979 й. Лобнор кўли яқинидан оқувчи Кунчи дарёси бўйида бундан 5—6 минг йил илгари яшаган одамларнинг қабри топилган. Жасадлар бошига учли кигиз қалпоқ кийгизиб қўйилган, улар юнгдан дағал тўқилган мато билан ўралган. Қабрдан, шунингдек, палосгилам, кигиз, терига ишлов бериб қилинган этик нусхалари, нафис тўқилган саватлар ва улар ичидан чиққан буғдой донлари топилган. Топилмалар Такламакон чўли атрофида қадимда анча юксак маданият, хусусан, ҳунармандчилик ва деҳқончилик ривож топганлигини кўрсатади. Жасадлар махсус асбоблар ёрдамида Нанжин ш. (ХХР) да текшириб кўрилганда улардан энг қад. ларининг ёши 6 минг йилдан ошганлиги аникданган. Айрим жасадларнинг нафакат териси, балки ички аъзолари ҳам яхши сақланган; ҳатто кичик томирлари микроскоп ёрдамида текширилганда, унда ёғ ва тери безлари аниқ кўринган. Жасадлар орасида «Крурона гўзали» номини олган ўрта ёшли аёл жасади алоҳида эътиборга молик (қ. Крурона гўзаллари). Олимлар унинг ўпкасидаги кремний ва кислород бирикмасини ҳисобга олган ҳолда, у чўлда юз берган қум бўронида қолиб кетиши натижасида бевақт вафот этган деган тахминга келишган. Аёлнинг ёши 42—45 ларда бўлиб, у сарғиш сочли, киприклари узун, юпқа лабли, Туркистон халкдарига хос кирра бурун, гўзал бўлган. Япония олимлари жасад асосида унинг асл киёфасини тиклашган.

Абдулаҳад Хўжаев.