ТАКАСОҚОЛ

ТАКАСОҚОЛ (Dodartia L.) — сигирқуйрукдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўтлар туркуми. Ўзбекистонда ягона тури — шарқ Т. и (D. orientalis L.) учрайди. Пояси сершох, деярли баргсиз. Тўпгули шингилсимон, 3—7 гулли, қорамтирбинафша, шохлари учида сийрак шингиллар ҳосил қилади. Илдизи яхши ривожланган. Июньсент. ойларида гуллаб уруғлайди. Тоғ этакларида, йўл ёқалари, боғ ва экинзорларда бегона ўт сифатида ўсади.