ТАКАШ

ТАКАШ — Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ (тўлиқ исми Алоуддин Такаш ибн ЭлАрслон ибн Отсиз ибн Ануштегин) (тахм. 1152—1200.3.7) — ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар давлатюптт ҳукмдори (1172—1200 й.). Т. отаси ЭлАрслон вафоти арафасида Жанд вилояти волийси бўлиб турган. Шунинг учун ЭлАрслон кенжа ўғли Султоншоҳкя валиахд қилиб тайинлайди ва Султоншоҳ тахтга ўтирган (1172). Т. Султоншоҳни тан олмаслигини айтгач, Султоншоҳ унга қарши онаси маслаҳати билан қўшин жўнатган. Такаш эса қорахитойлар маликаси Чэн Тиён (1164 — 1177)га ҳар йили ўлпон тўлаб туриши ҳақида ваъда бериб, ўгай укаси Султоншоҳ билан курашиш учун ҳарбий ёрдам сўраган ва ундан олган қўшин билан Гурганч (Кўҳна Урганч)га юриш қилган. Султоншоҳ ва онаси Туркон хотун Хуросонга қочган. Гурганчни қўлга киритгач, Такаш 1172 й. 11 дек. да халкнинг мадади билан расман Хоразм тахтига ўтирган. Лекин, укаси билан Хоразм тахти учун яна 20 й. кураш олиб боришга мажбур бўлган. Султоншоҳ вафотидан сўнг Хуросоннинг Толиқон Марвируд Ҳирот йўналишидаги ерлар Такашга ўтган. У ўғли Носируддин Маликшоҳни Марвга, бошқа ўғли Қутбиддин Муҳаммад II ни Нишопурга волий килиб тайинлаган. Шундан сўнг Т. Шарқий Эронга ўз таъсирини ўтказиш билан бирга, Ғарбий Эрон ишларига ҳам аралаша бошлаган. Т. Султоншохга қарши курашаётган вактида (1172—1193) ғурийлар, салжукийлар ва аббосий халифалар, ҳатто баъзан қорахитойлар билан ҳам яхши муносабатларни саклаб улар билан дўстона мактублар ёзишиб турган (бу мактублар мазмуни сақланиб қолган).

1192—93 й. ларда салжуқийлар султони Тўғрул III Т. билан яхши муносабатни сақлаш учун унинг ўғли Юнусхонга ўз қизини берган ва сулҳ шартномасини тузган, бунга кўра Рай хоразмшоҳ мулки деб тан олинган. Лекин, Тўғрул III шартномани бузган. Тўғрул Шга халифа шНосир ҳам қарши бўлиб, у Т. га мактуб ёзиб Тўғрул III га қарши курашда ёрдам сўраган. Такаш 1194 й. 4 мартдаги жангда Тўғрул III қўшинларини мағлубиятга учратиб, унга қарам ерларни ўз тасарруфига қўшиб олган, лекин, халифага ўлжадан ҳеч нарса тегмаган. Бу улар ўртасидаги муносабатларнинг бузилишига олиб келган. Тўғрул III вафот этгач, Эрон ва Ироқи Ажам ерлари Хоразмга ўтади, салжуқийлар сулоласи барҳам топади. Такаш ўша йилдан эътиборан «султон» унвонини қўллай бошлайди.

Такаш 1195 й. да Кирмонни ўзига бўйсундирган. Умрининг охирги йилларида исмоилийлар билан муваффақиятли кураш олиб борган. 1200 й. халифа билан муносабати яна ёмонлашган Т. Бағдодга юриш қилган, лекин ярим йўлда Нишопур ва Хоразм оралиғидаги Шаҳристон ш. да вафот этган. Такашнинг жасади Гурганчга келтирилиб ўзи қурдирган катта Мадраса қошидаги мақбарага дафн қилинган.

Ўрта аср муаллифларининг ёзишича, Такаш адолатпарвар, иқтидорли, буюк дипломат ва лашкарбоши бўлган. Такаш мусиқани севган, удни жуда яхши чалган, ҳозиржавоб бўлиши билан бирга сиёсий аҳволни тўғри баҳолаб, ҳарбий кучдан тўғри фойдалана олган.

Такаш қипчоқ хони Жонкишининг қизи Туркон хотунга уйланган. Унинг билан бирга келган қипчоқлар кейинчалик мамлакат таназзулига сабаб бўлган.

Такаш даврида Хоразмшохдар давлати кучайган. У ўғли Қутбиддин Муҳаммадга марказлашган мустаҳкам давлат ва ташкилий жиҳатдан қудратли қўшинни мерос қолдирган.

Ад.: Буниёдов 3., Ануштагин — Хоразмшоҳлар давлати (1097—1231), Т., 1998; Танорий О., Жалолиддин Хоразмшоҳва унингдаври, Такаш, 1998; Насави й Ш., Султон Жалолиддин Мангуберди тарихи, Такаш, 2000. Неъмат Полвонов.