ТАКАШ МАҚБАРАСИ

ТАКАШ МАҚБАРАСИ — Кўҳна Ур ганчдаги меъморий ёдгорлик (13-а. бошлари). Хоразм шохи Такаш (1200 й. в. э.) га атаб қурилган. Мақбара мурабба тарҳли (11,45×11,45 м), пойгумбази (бал. 12,5 м) ғўласимон ғаровли, гумбазикулохий. Унга жан. томондаги пештоқ орқали кирилади. Пештоқ равоғи сопол муқарнаслар билан пардозланган. Девор қалинлиги 3,5 м, ташқи пойгумбазидаги майда ясси равоқчалар ичи нақшлар билан тўддирилган, баъзиларига хонани ёритиш учун тобадонлар ишланган, тепаси муқарнас косачалар билан безатилган. Ички пойгумбази ва гумбазида ҳам ўзига хос меъморий шакллар қўлланилган, устун, эшик, меҳробидаги ёғоч ўймакорлиги намуналари ҳақиқий санъат асаридир. Ташқи қиёфасида ўша давр Хоразм меъморлигининг ўзига хос жиҳатлари акс этган.