ТАКАЛИ

ТАКАЛИ — Навоий вилояти Нурота туманидаги довон. Бал. 2000 м. Довондан Нурота туманини Хатирчи тумани билан боғлайдиган сўқмоқ йўл ўтади. Бу довонга Нурота туманидаги Тиканли қишлоғи орқали борилади. Довон атрофида булоқ кўп.