ТАКА

ТАКА, теке — туркман кабилаларидан бири. Такалар 17—18-а. ларнинг 1ярмида Болхон тоғи водийсида, Хоразмда ва Амударё бўйларида яшаган ва уларнинг катта бир қисми Тажан воҳасини эгаллаган. Така ларнинг асосий қисми 18-а. охири — 19-а. нинг бошларида Ахалтака ва Мургоб водийларига кўчган; Марвни 19-а. нинг ўрталарида эгаллаган. Такалар 2 гуруҳга: отамиш (бег, аноули ва векил номли йирик уруғларга) ва тўхтамишга бўлинган. 1897 й. да Така лардан Мурғоб воҳасида 20 минг хўжалик, Тажан ва Қааҳқада 7 минг хўжалик, Ахалияда 9 минг хўжалик бўлган. Такалар деҳқончилик ва чорвачилик билан шутулланган. 19-а. нинг бошида Такалар бошқа туркман қабилалари билан аралашиб, туркман халқи таркибига сингиб кетган (қ. Туркманлар).