ТАЖРИБА ХЎЖАЛИГИ

ТАЖРИБА ХЎЖАЛИГИ — и. т. муассасасига илмий тавсияларни синаб кўриш мақсадларида биркитиб қўйилган хўжалик. Одатда бир-биридан тупроқиқлим ва хўжалик шароитлари жиҳатидан фарқ қиладиган минтақаларда жойлашган бўлади. Тажриба хўжалигида илмий янгиликлар муайян ҳудуднинг шароитларига максимал яқинлаштирилган шароитларда текшириб кўрилади. Бу ишларни амалга оширишда и. т. института ходимлари билан бирга мутахассис-амалиётчилар ҳам иштирок этади. Тажриба хўжаликлари ўсимликшунослик ва деҳқончилик билан шуғулланувчи тармоқ и. т. интлари таркибида ўсимликларнинг истиқболли навларини синаш, кўпайтириш ва уларни ишлаб чиқариш. га жорий этиш, экиладиган экинларни ўстириш технологияларини ишлаб чиқиш ва уларни такомиллаштириш, янги қишлоқ хўжалиги. техникаси ва қуролларини синаш ва б. бўйича илмийамалий иш олиб боради. Mac., Ўзбекистон пахтачилик инти таркибида Марказий тажриба хўжалиги (Тошкент вилояти), Янгиобод, Ҳазарбоғ, Дўстлик (Сурхондарё вилояти), Ўзбекистон (Фарғона вилояти, Қува тумани) ширкат тажриба хўжаликлари бор.