ТАЖРИБА СТАНЦИЯСИ

ТАЖРИБА СТАНЦИЯСИ — қишлоқ хўжалиги бўйича и. т. лар олиб борадиган муассаса. Қ. х. экинларини етиштиришда ва чорвачиликда илмий жиҳатдан асосланган усуларни яратиш учун ишлаб чиқариш. га яқин бўлган шароитларда тажрибалар ўтказади. Дастлабки қишлоқ хўжалиги. тажриба стялари Европа мамлакатларида, хусусан Англия ва Франция (1835), Германия (1852) ва Россияда (1886) пайдо бўлган. Ўзбекистон ҳудудида бундай стялар 19-а. охирларида ташкил этила бошлаган. 1898 й. да Тошкент яқинида Туркистон қишлоқ хўжалиги станцияси ташкил этилди. 1914 й. дан Мирзачўл, Андижон қишлоқ хўжалиги Тажриба станцияси ларида ғўза навлари синови ўтказилган. Кейинчалик 1913 й. да Фарғона Т. е., 1929 й. д Туркистон селекция стяси ташкил этилди. Кейинчалик бу стя асосида Ғўза селекцияси ва уруғчилиги и. т. института ташкил топди. И. т. ишларининг характерига қараб, тармоқ, комплекс ва тажрибаселекция стяларга бўлинади. Тармоқ Кишлоқ хўжалиги Тажриба станцияси деҳқончилик ёки чорвачилик йўналишида и. т. ишларини олиб боради. Улар кўпинча тармоқ илмийтадқиқот интлари ёки олий ўқув юртлари таркибида ишлайди. Комплекс қишлоқ хўжалиги Тажриба станцияси кўп тармоқли бўлиб, вилоят қишлоқ хўжалиги. тажриба стялари ҳисобланади ва шу вилоят қишлоқ хўжалиги. корхоналари учун хизмат кўрсатади, фан ва илғор тажриба ютуқларини тарғибот қилади ва ишлаб чиқаришга татбиқ этади. Тажрибаселекция станциялари и. т. интлари ҳузурида ташкил этилади ва қишлоқ хўжалиги. экинларининг янги навларини яратиш, муайян тупроқикдим шароитлари учун нав агротехникасини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Уларнинг қарамоғида тажрибалар ўтказувчи экспериментал хўжаликлар иш олиб боради. Бу хўжаликларда ишлаб чиқариш. тажрибалари ўтказилади ва унинг натижалари тўғридантўғри КХ ишлаб чиқариш корхоналарига фойдаланиш учун тавсия этилади.

Абдукарим Зикирёев.