ТАЖИМУРАТОВА

ТАЖИМУРАТОВА Айсулу (1948. 16.11, Кегейли тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2001). Нукус педагогика интини тугатган (1971). 1971 й. дан Нукус ш. даги 4мактабда, 1992 й. дан 37лицейда кимёбиол. ўқитувчиси. Дарсни техник воситалардан, кўргазмали куроллардан фойдаланган ҳолда давлат таълим стандартлари талаблари асосида ташкил этади. II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотланган (1997).