ТАЖАН

ТАЖАН — Туркманистондаги шаҳар (1925 й. дан). Тажан воҳасида, Тажан дарёси бўйида. Тажан станцияси. Аҳолиси 42,2 минг киши (1990 й. лар ўрталари). Пахта тозалаш зди, гилам цехи, курилиш материаллари ва конструкциялари кти, сут зди бор. Т. яқинида (жан. да) Тажан сув омбори жойлашган. Тажан ва Мурғоб дарёлари оралиғида йирик табиий газ захиралари топилиши билан Тажан газ саноатининг муҳим марказларидан бирига айланди.