ТАЖАН

ТАЖАН (Туркманистон чегарасидан ташқаридаги қисми Ҳерируд) — Афғонистон, Эрон ва Туркманистондаги даре. Уз. 1150 км. Ҳавзасининг майд. 70600 км2. Афғонистон ҳудудида тахм. 3000 м баландликдан бошланади. Ҳирот воҳасигача тоғлар орасидан тор водийда, остоналар орқали оқади. Ҳирот ва Тажан воҳасида водийси кенг. Энг йирик ирмоклари: Ишлан ва Кашафруд. Тажан сувидан сугоришда кенг фойдаланилади. Даре Ҳирот воҳасидан чиққач, Эрон билан Афғонистон чегарасидан, сўнгра Туркманистон билан Эрон чегарасидан оқади. Т. Тажан воҳасида ирригация каналларига таралиб, сўнг тугайди. Суви жуда лойка. Даре, асосан, кррдан, кисман, ёмғирдан сув олади. Март — май ойларида тўлиб оқади. Қишда музламайди. Ўртача сув сарфи Пули Хотун якинида (даре тугаган жойдан 325 км юкррида) 30 мўсек., энг куп сув сарфи 990 м3/сек. Дарёнинг Туркманистон билан Эрон чегарасидан утган кисми ёз охирида купинча қуриб қолади. Тажанга Туркманистон ҳудудида иккита сув омбори — Тажан (ҳажми 142 млн. м3) ва Тажан2 (ҳажми 180 млн. м3) қурилган. 1960 й. дан Амударё сувининг бир қисми Қорақум канали орқали Тажанга қуйилмоқда. Тажан бўйида Тажан ш. бор.