ТАИЗ

ТАИЗ, Таизз — Яман Республикасининг жан. қисмидаги шаҳар. Таиз вилоятининг маъмурий маркази. Сабр тоғлари этагида, 1200 м баландликда жойлашган. Аҳолиси 318 минг киши (1990й. лар ўрталари). Мамлакатнинг жан. қисмидаги савдотранспорт маркази. Аэропорти халқаро аҳамиятга эга. Пластмасса ва алюминийдан турли буюмлар, металл идишлар ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат корхоналари мавжуд. Ҳунармандчилик ривожланган.

Таиз ўрта асрларда Яманнинг йирик савдо шаҳарларидан бири эди. 18-а. га келиб ўз мавқеини йўқотди. 1962 й. гача Яман имомининг қароргоҳи бўлган. Меъморий ёдгорликлардан алМузаффар маежиди (13—14-а. лар), алАшрафия маежиди (13а.) ҳамда шаҳар девори ва б. сакланган.