ТАИТИ

ТАИТИ — Тинч океандаги вулкан ороли. Жамият ороллари гуруҳидаги энг катта орол. Майд. 1042 км2. Тор бўйин (2 км) орқали туташган иккита тоғ массивидан иборат. Асосан, базальт жинслардан тузилган. Энг баланд жойи 2241 м (Орохена тоғи). Маржон рифлари билан ўралган. Сернам тропик ўрмонлар билан қопланган. Аҳоли тропик деҳқончилик, балиқ овлаш, марварид йиғиш билан шуғулланади. Туризм ривожланган. Йирик шахри ва порти — Папаэте.