ТАИЛАР

ТАИЛАР — Ҳиндихитой, Жан. Хитой ва Шим. Шарқий Ҳиндистондаги халқлар гуруҳи (сиамлар, чжуан, лао, буи, шань, тай ва б.). 70 млн. киши (1990й. лар ўрталари). Тай гуруҳига мансуб тилларда сўзлашади. Таилар аждодлари — Янцзи дарёсининг жан. соҳилларида яшаган сиюэ ва лоюэ қабилалари мил. ав. 2—1 минг йилликларда Жан. га силжиб Меконг, Хонгха ва МенамЧаоПраи водийсидан монлар ва кхмерларнинг аждодларини суриб чиқариб, қисман улар билан аралашиб кетганлар. 14-а. бошига келиб Таилар ҳозир яшаб турган худудларни эгаллаганлар. Деҳдончилик, боғдорчилик, ҳунармандчилик, овчилик ва балиқ овлаш билан шуғулланади.