ТАГУИ

ТАГУИ — ўртапишар хўраки, майизбоп узум нави. Арманистон узумчилик, виночилик ва мевачилик и. т. интида Каттақўрюн ва Пушти кишмиш навларини чатиштириб чикарилган (Р. А. Ергесян). Тупи кучли ўсади. Барглари ўртача, беш бўлмали, орқа томони силлиқ. Гули икки жинсли. Узум боши ўртача, конуссимон. Ғужуми ўртача ва йирик, чўзиқ, кўкишсариқ, юпқа ғубор билан қопланган. Пўсти юпқа, эти гўштдор, серсув. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 3220° бўлганда 140— 150 кунда пишади. Новдалари яхши етилади. Ҳосилдорлиги 120—150 ц/га. Касалликлар ва зараркунандаларга чидами ўртача. Узуми янгилигида истеъмол қилинади, юқори сифатли майиз тайёрланади.