ТАГОБИ

ТАГОБИ, Ангури сиёҳ — хўраки ва винобоп ўртапишар узум нави. Шарқий экологикгеографик навлар гуруҳига киради. Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистонда экилади. Тупи кучли ўсади. Барглари ўртача, беш бўлмали, сап кертикли, бети бир оз буришган, орка томони тукли. Узум боши ўртача ва йирик, конуссимон, шингиллари х,авол. Ғужуми ўртача ва йирик, юмалоқ, уруғсиз, қора, ялтироқ, юпқа ғубор билан қопланган. Пўсти калин. Эти сершира, хуштаъм. Куртаги бўртгандан кейин фаол ҳарорат йиғиндиси 2800° бўлганда 135—140 кунда пишади. Таркибида 21—22% канд, 5,2% кислота бор. Новдалари яхши пишади. Ҳосиддорлиги 150—160 ц/га. Совуққа чидамли. Янгилигида истеъмол қилинади, турли винолар, шарбатлар, майиз тайёрланади.