ТАГДЎЗИ

ТАГДЎЗИ — сидирға кашта тикиб безак яратиш усули; шу усулда тайёрланган бадиий буюмлар ҳам Тагдўзи деб аталади (мас., Т. дўппи ва б.). Одатда ироқи кашталарда таги бир хил рангдаги ип (ипак) билан сидирғасига тўлдириб, мужассамоти нақшли бўлса, нақшлари ҳам турли рангдаги иплар билан сидирға қоплаб тикилади. Тагдўзи зардўзликнинг заминдўзи усулида ҳам қўлланади.