ТАГАНРОГ

ТАГАНРОГ — РФ Ростов вилоятидаги шаҳар (1775 й. дан). Азов денгизининг Таганрог қўлтиғидаги порт. Т. й. станцияси. Аҳолиси 289,8 минг киши (1998). Шаҳарга 1698 й. да Пётр I нинг буйруғи билан қалъа сифатида асос солинган. Шаҳар РФ жан. даги муҳим саноат маркази. 40 дан ортиқ саноат корхонаси ишлаб турибди. Вилоят ялпи саноат маҳсулотининг 1/6 қисмига яқинини шу корхоналар беради. Машинасозлик ривожланган. Металлургия здида пўлат прокат, қувур ишлаб чиқарилади. Буғ қозонлари, комбайнлар, кема таъмирлаш, темирчилик, электротермик асбобускуналари здлари, озиқ-овқат, енгил, шу жумладан, кўнпойабзал, қурилиш материаллари, кимё саноатлари корхоналари бор. Радиотехника, пед. интлари, картиналар галереяси, ўлкашунослик музейи, А. П. Чехов адабиёт ва тарихиймеъморий музей қўриқхонаси, драма театри мавжуд.