ТАГАНРОГ ҚЎЛТИҒИ

ТАГАНРОГ ҚЎЛТИҒИ — Азов денгизининг шим. шарқий қисмидаги қўлтиқ. Долгая ва Белосарайская қум тиллари қўлтиқни денгиздан ажратиб туради. Уз.140 км, эни кираверишида 31 км, ўртача чуқ 5 м. Дек. дан мартгача музлаб ётади. Таганрог қўлтиғига Дон, Кальмиус, Миус ва Ея дарёлари қуйилади. Соҳилида Мариуполь (Украина), Таганрог (РФ) портлари бор.