ТАГАЛЛАР

ТАГАЛЛАР (ўзларини — тагалог деб аташади — Филиппиндаги халқ, Лусон о. марказий ва жан. қисмининг асосий аҳолиси. 15,4 млн. киши (1990й. лар ўрталари) . Тагал тилида сўзлашади, бой адабиётга эга. Диндорлари — католиклар. Асосий машғулоти — деҳқончилик, балиқ овлаш. Т., асосан, денгиз соҳили, дарё водийлари, кўл атрофларида яшайдилар («Т.» айнан — сув бўйида яшовчилар, номи шундан).