ТАБУЛЯТОР

ТАБУЛЯТОР (лот. tabula — жадвал, ёзув) — электр механик рақамли ҳисоблаш машинаси; бунда перфорацион ленталарга белгиланган сон ва рақамли ахборотлар автоматик тарзда ишланади, ҳисоблаш натижалари қоғоз лента ёки махсус хос қоғозга ёзилади. Табулятор таркибига: бошқариш қурилмаси, перфокарталардаги ахборотларни киритиш қурилмаси; ахборотни «босиш» ёки перфокартага чиқариш қурилмаси киради. Табулятор машинаҳисоблаш стясининг асосий технологик жиҳози ҳисобланади.