ТАБУЛАТУРА

ТАБУЛАТУРА (лот. tabula — тахта, жадвал) — 1) нота ё’зувмнинг илк шаклларидан. Муайян чолғу асбобига мўлжалланган бўлиб, унда мусиқа асари жадвал шаклида, мусиқий товушлар эса ҳарфлар, рақамлар ва б. махсус белгилар ёрдамида ифодаланади. Мусулмон Шарқи мусиқа илмида 10-а. дан маълум. Форобий, Сафиуддин алУрмавий, ашШерозийлар уд учун, Комил Хоразмий танбур пардаларига мослаштирилган Табулатураларни яратган (қ. Танбур чизиғи); Европада 14—18 а. ларда қўлланилиб, орган, лютня, клавир каби чолғулар учун мўлжалланган;

2) клавишли мусиқа чолғу асбоблари учун қайта ишланган кўп овозли вокалхор асарлар тўплами. 16—17-а. ларда жорий этилган.