ТАБУ

ТАБУ (полинезча — тақикдаш) — 1) ибтидоий жамият босқичидаги халқларда тарқалган тақиқлаш тизими. Табунинг энг мукаммал кўриниши Полинезияаа сақланган. Бу сўз аслида Полинезияда пайдо бўлиб, дастлаб машҳур инглиз денгиз сайёҳи Ж. Кук (182879) томонидан Европага маълум қилинган ва баён этиб берилган. Полинезия халқлари диний эътиқодларига кўра, ҳар бир инсон туғилиши билан қудратли ғайри табиий куч — «мана»га эга бўлади. «Мана» жуда хавфли бўлиб, бировга тегса ўлим келтириши мумкин. У табақаларга қараб ҳар хил кучга эга, қулларда «мана» бўлмаган, аммо аксинча, буюк сардорлар қудратли «мана» эгаси ҳисобланган. «Мана» тушунчаси «Табу» сўзи билан бевосита боғлиқ. Нимаики «мана» эгаси бўлса, ўша нарса хавфли, яъни унга тегиш ман қилинган — Т. қўйилган. Полинезия халкларида жуда кенг Tapкалган Табу тизимини ким бузса, риоя қилмаса кабила бошликдари, зодагонлар томонидан қаттиқ жазоланган. Шунингдек, ўша давр тасаввурларига кўра, Табуни бузган одамнинг ғайри табиий кучлар, руҳлар, худолар касаллик ёки ўлим билан жазолайди, деб тушунилган. Оролликларда худо ва руҳга, коҳин ва кабила бошлиқларига алоқадор бўлган ғамма нарса Тлаштирилган. Табу тизими жамиятда табакаланишни ифодалаган. Табу объектлари — буюмлар, сўзлар, ҳайвонлар ва б. булиши мумкин. Аксарият Табулар моддий буюмларга тааллукди булади. Табу инсоният жамияти шаклланаётган даврда индивид хаттиҳаракатини жамоа манфаатларига буйсундириш эхтиёжи билан боғлиқ равишда келиб чиққан булиши мумкин. Табу уругчилик жамиятида инсон ҳаётининг мухим томонларини, аввало экзогамия никоҳи меъёрларига риоя қилиниши (мас., уруғ ичида жинсий алоқаларнинг тақиқланиши)ни тартибга солган. Жамият тараққий этган сари Т. нинг бир қисми одат ҳуқуқий меъёрига айланган, кўпчилиги эса динга тақиқ сифатида киритилиб, уни бузиш гуноҳ ҳисобланган. Ҳоз. даврда ҳам Табунинг баъзи куринишларини учратиш мумкин.

2) Тилшуносликда муайян сузлар, иборалар ёки атокли отларни қўллашни такиқлаш, ман этиш. Ибтидоий даврларда табиат ҳодисаларининг сирини била олмаган инсон қурқув уйғотадиган сеҳрли ва зарарли ёвуз кучлардан, жин, арвохлардан, офатли касаллик ва йиртқич ҳайвонлардан сақланишнинг ягона чораси уларнинг номини айтишни ман этиш, атамаслик деб тушунган. Айниқса, киши номига нисбатан Табу кенг таркалган. Мас., ўлганнинг номини, доҳий ёки подшоҳнинг, маъбудларнинг номини ва баъзи кариндошлар (қайнота, қайнона, эр, кайноға)нинг номини айтиш, уларни овоз чиқариб чақириш тақикданган ва бундай атокли отлар тегишли тавсифий иборалар билан алмаштирилган. Овланадиган, тирикчилик манбаи бўлган ҳайвон номлари, кишини сескантирадиган жониворлар ва б. вокеажараёнлар ҳам баъзан Табу лаштирилган. Мас., чаён сўзи, ўзбек шеваларида эшак, беном, газанда, айриқуйруқ, бешбўғин ва б. номлар билан аталган. Ҳоз. тилларда улим ҳақида, оғир касаллик ҳақида туғридантўғри гапирмаслик, ёқимсиз, нохуш нарсаларни эслаш, эслатишдан қочиш одатини ғам Табуга киритиш мумкин. Табу сузлар ўрнига бошқа сузлар — эвфемизмлар зарур бўладики, бошқа тиллар сингари, ўзбек тилида ҳам бундай сузлар кўпчиликни ташкил этади.

Очил Бўриев, Абдуваҳоб Мадвалиев.