ТАБРИЗ

ТАБРИЗ, Тавриз — Эроннинг шим. ғарбий кисмидаги шах. ар. Ажичай дарёси водийсида, 1364 м баландликда жойлашган. Шаркий Озарбайжон остонининг маъмурий маркази. Аҳолиси 1,2 млн. киши (1997). Транспорт йўллари тугуни. Мамлакатнинг муҳим савдо ва саноат марказларидан. Машинасозлик, нефтни қайта ишлаш, озиқ-овқат, кўнпойабзал саноати корхоналари бор. Тўқимачилик ривожланган, ип ва шойи газламалар, гилам тўқилади. Унт бор. Шаҳарга 3—4-а. ларда Сосонийлар томонидан асос солинган. 13-а. охири — 16-а. бошларида Эрон ҳудудидаги турли давлатларнинг пойтахти бўлган. 18—19-а. бошларида Табриз хонлигининг пойтахти. 19—20-а. бошларида Қожар шохлари валиаҳдлари қароргоҳи. Меъморий ёдгорликлардан Алишоҳ жоме масжиди (1310—20), Кўк масжид (1465) қолдиклари сакланган. Ўрта асрларда Табриз бадиий ҳунармандчилик ва тасвирий санъатнинг йирик маркази бўлган (қ. Табриз миниатюра мактаби).