ТАБЛО

ТАБЛО (лот. tabula — тахта) — ёруғлик сигналлари ёки ёзувлар пайдо бўладиган электр ёки электрон қурилма (шчит). Саноат корхоналари ёки автокорхоналардаги диспетчерлик хизматида, стадионлар ва спорт майдонларда, тижорат рекламаларида қўлланади.