ТАБИИЙ НИТРАТЛАР

ТАБИИЙ НИТРАТЛАР — минераллар синфи, азот кислотасининг табиий тузлари. Табиий нитратларнинг асосий минераллари; натрийли, калийли, аммонийли селитралар, дарапскит, нитромагнезит, нитрокальцит, нитробарит, герхардтит, ликазит, буттгенбахит. Структураси табиий карбонатларникига ўхшаш, лекин барқарорлиги кам. Т. н., одатда хиралашган тузеимон массалар, юпқа қоплама доғлар сифатида ва пўстлоқчалар куринишида учрайди. Барча селитралар сувда яхши эрийди, совитиш хусусиятига эга. Табиатда Табиий нитратлар, асосан, 2 йул билан: биоген ва қуёш радиацияси ёки чақмоқ чақиш таъсирида атмосферадаги азотнинг оксидланиши натижасида ҳосил булади. Табиий нитратлар қуруқиссиқ икдим шароитида тўпланади, акс ҳолда улар сувда тез эриб кетади. Конлари Ҳиндистон, Жазоир, Италия, АҚШ, Венгрия ва б. мамлакатларда бор. Чилида Табиий нитратлар галогенид, сульфат, селенат ва баъзи иодатлар билан ассоциацияда учрайди. Бу конларда калий ва натрий селитраси асосий захираларни ташкил қилади. Ишқорли Табиий нитратлар азотли органик жисмлар ва ишқорли тузлар (мас., тоғ жинслари дарзликлари ва бушликларида калий ва натрий селитраларининг уюмлари)нинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади. Ҳоз. даврда Табиий нитратлар чекланган миқдорда қазиб олинади, чунки азот бирикмаларининг асосий массаси кимёвий йўл билан олинади. Табиий нитратларнинг кўп тарқалганлари — натрий ва калий селитралари, асосан, азот кислотаси ишлаб чиқариш. да ишлатилади. Табиий нитратлардан азотли ўғитлар тайёрлашда фойдаланилади.