ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ

ТАБИИЙ МОНОПОЛИЯ — бозорда муайян товарлар (ишлар, хизматлар) турларига бўлган талабни крндиришда ракрбатли шароитларни яратиш технологик хусусиятларга кўра мумкин бўлмайдиган ёки иқтисодий жиҳатдан мақбул бўлмайдиган ҳолат. Табиий монополиялар фаолияти уларнинг мамлакат иқтисодиётида эгаллаган аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда давлат томонидан тартибга солинади.

Табиий монополия таркиби турли мамлакатларда турлича. Кейинги йилларда кўпчилик мамлакатларда Табиий монополиялар доирасини қисқариб бориши кузатилмоқда. Ўзбекистонда Табиий монополия соҳалари халқаро амалиётга нисбатан бирмунча кенгроқ. Уларнинг шаклланиши ўтиш даврида иқтисодиётни қайта қуриш ва бошқариш бўйича юзага келган тузилмалар билан боғлиқ. Ўзбекистон Республикасининг «Табиий монополиялар тўғрисида»ги (1997 й. 25 апр. ; янги таҳрирда 1999 й. 19 авг.) қонунига мувофиқ Ўзбекистонда қуйидаги соҳаларда Табиий монополия субъектларининг фаолияти давлат томонидан тартибга солинади: нефть, нефть ва газ конденсата, табиий газ ва кумир қазиб чикариш, нефть, нефть маҳсулотлари ва газни қувурлар орқали ташиш, электр ва иссиклик энергиясини ишлаб чиқариш. ва узатиш, т. й. ларда юк ва йўловчилар ташиш, умумий эркин фойдаланиладиган электр ва почта алоқаси хизматлари, сув қувурлари ва канализация хизматлари. Портлар ва аэропортлар курсатадиган хизматлар ҳам Табиий монополиялар тизимига киритилган.

Табиий монополия соҳаларида давлат иқтисодий сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири уларни таркибий жиҳатдан қайтадан ташкил этиш, яъни Табиий монополияларни янада самарали фаолият кўрсатишига ёрдам берувчи бозор муносабатлари изига кўчириш ҳисобланади. Табиий монополия субъектлари фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси назорат қилади (яна қ. Монополия, Монополиядан чиқариш).