ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ОБЛАСТЬ

ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ОБЛАСТЬ — табиий географик районлаштиришнинт таксономик бирлиги. Ландшафтларни ёши, қоплаб ётган ётқизиқлари, рельефи, гидрографик хусусиятлари, биоценозларнинг турлари ва ривожланиш тарихи бўйича бирлаштиради. Одатда, табиий географик ўлканинг таркибий қисми (баъзан синоними) сифатида қўлланилади. Табиий географик область турли зона ва кичик зоналарга тааллукли бўлиши мумкин.