ТАБИИЙ ГАЗЛАР

ТАБИИЙ ГАЗЛАР — турли ҳолатларда учрайдиган газ компонентлари мажмуи. Табиий газлар табиатда учрайдиган ҳолатига қараб қуйидагича таснифланади: атмосфера газлари (кимёвий, биокимёвий, радиоген йўл билан ҳосил бўлган газлар аралашмаси): ер пусти газлари (тупроқдаги, тупроқ остидаги, балчиқдаги ва биоген йўл билан ҳосил бўлган торф газлари СО2, N2, O2 СН4 ни СО, NH3, H2 ва б. билан аралашмаси); чўкинди жинслар газлари (нефть ва тошкўмирдаги газлар, кимёвий йўл билан хрсил бўлган аралаш газлар: СН4, N2, СО2 СН4 ни Н2 ва б. газлар билан аралашмаси); денгиз ва океан газлари (биокимёвий, кимёвий ва радиоген йўл билан ҳосил бўлган газлар: СО2, N2 ни Н2 О2, NH3 ва б. билан аралашмаси); метаморфик жинслар газлари (кимёвий йўл билан ҳосил бўлган газлар: СО2, Н2 ни N2, H2S, SO2 ва б. билан аралашмаси); вулкан газлари (кимёвий йўл билан ҳосил бўлган газлар: СО2, Н2, SiO2, HCL, HF ни N2, CO, NH3 ва б. билан аралашмаси); коинот газлари (реликт газлар, юлдузларнинг ташқи қатламлари атмосферасидан ажралган газлар ёки янги ва жуда янги портлашда ажратилган газлар: Н2, Не, ионлашган водород, СО аралашмалари, СН, ОН радикаллари билан); (яна қ). Ёнувчи табиий газлар).