ТАБИИЙ БИРЛИКЛАР ТИЗИМИ

ТАБИИЙ БИРЛИКЛАР ТИЗИМИ — асосий бирликлар қилиб фундаментал физик доимийлар (мас., гравитацион доимий С, ёруғликнинг вакуумдаги тезлиги с, Болъцман доимийси к ва Планк доимийси h, Авогадро сони NA, электрон заряди е, электроннинг тинчликдаги массаси те ва б.) қабул қилинган бирликлар тизими. Т. б. т. ни биринчи бўлиб М. Планк таклиф этган (1906). Табиий бирликлар тизими даги асосий бирликларнинг ўлчами табиат ҳодисаларига асосланиб аникланади; бу хусусияти билан у бошқа бирликлар тизимидан бутунлай фарқ қилади. Табиий бирликлар тизимида узунлик, масса ва вақт бирликлари ўта кичик қийматга (мас, Планк тизимида 4,031035 м га; 5,42108 кг га; 1,3410»43 с га мое) ва, аксинча, тра жуда юқори қийматга эга (3,631032 С). Шунинг учун Табиий бирликлар тизимини амалда қўллаш ноқулайдир. Бироқ Табиий бирликлар тизимини қўллаш кўпинча назарий физика тенгламаларини соддалаштириб ёзишга имкон беради.