ТАБИБИЙ

ТАБИБИЙ Аҳмад (тахаллуси; асл исмшарифи Аҳмад Али Муҳаммад ўғли, 1869—Хива—1911) — шоир, таржимон, табиб. Хива мадрасаларидан бирида ўқиган. Отасидан ва замонасининг машҳур табиби Яхшимуродбекдан табибликни ўрганган, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) саройида табиблик қилган. Шеъриятда шухрат қозонган. Ўзбек ва форстожик тилларида, мумтоз адабиётнинг анъанавий жанрларида ижод қилган. Шеърларидан 5 девон — «Туҳфат уссултон», «Мунис улушшоқ», «Ҳайрат улошиқин» (ўзбек тилида), «Миръот улишқ», «Мазҳар улиштиёқ» (форстожик тилида) тузган. Уларда реал ҳаётни, соф муҳаббатни улуғлаган («Айладинг», «Озоридур» ва б.).

Табибий ўзбек адабиётида мухаммас жанрини ривожлантирган: Навоий, Саъдий, Жомий, Зебуннисо, Мунис, Огаҳий, Мирзо Ғолиб ва б. нинг ғазалларига 518 та мухаммас боғлаган. Хоразм шоирлари ҳақида «Мажмуат ушшуарои пайрави Феруз Шоҳий», «Мажмуаи мухаммасоти ашшуарои Феруз Шоқий» (1909) тазкираларини тузган. Иккинчи мажмуаси, асосан 33 шоир мухаммасларидан ташкил топган. Унда даставвал Огаҳий ғазалларига, сўнг Феруз шеърларига богланган мухаммаслар, кейин эса Ферузнинг «Оромижон нигорим, сарви равон нигорим» ғазалига тахмис, мухаммас ва мусаддаслар келтирилган. Хотима қисмида эса шу тўпламга кирган Умидий, Доий ва Хаёлийнинг вафоти ҳақида хабар, Баёнийнинг «Мажмуат ушшуарои пайрави Феруз Шох. ий»га ёзган тақризи берилган.

Табибий «Вомиқ ва Узро» қиссасининг ўзбекча шеърий (маснавий) вариантларини яратган (8100 байт). Фузулийнинг «Ҳафт жом» асарини форстожик тилидан ўзбекчага таржима қилган. «Етти равза» номли асар ҳам ёзган. Асарларининг бир неча қўлёзма ва тошбосма нусхалари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик интида сакланади.

Ас: Танлаган асарлар, Табибий, 1968.

Ад..Ғанихўжаев Ф., Табибий, Табибий, 1978.