ЎТОҚ

ЎТОҚ — экинлар ва кўчатлар орасидаги бегона ўтларни йўқотиш. Механик, кимёвий воситалар ва қўл билан амалга оширилади. Механик Ўтоқда чопиқ қилинадиган экинлар, боғ, ток ва бошқаларнинг қатор ораларидаги бегона ўтлар культиватор (қ. Культивация) ёки борона билан (қ. Бороналаш), кимёвий усулда гербицидлар билан йўқотилади. Ёппасига экилган (буғдой, зиғир ва бошқалар), шунингдек, кичик майдондаги экинлар кўпроқ қўлда ўталади. Ўтоқ бегона ўтларнинг ривожланиш фазаси бошларида ўтказилади. Ўтоқ кечикиб ўтказилган ҳолларда ўт босиш ҳисобига ҳосилдорлик пасайиб кетади. Ўтоқ пайтида бегона тур ва нав ўсимликлари ҳам юлиб ташланади. Ҳосил машиналарда йиғибтериб олинишидан олдин пахта далаларини дефолиация олдидан бегона ўтлардан тозалаш учун Ўтоқ қўлда ўтказилади.