ЎНКУРАШ

ЎНКУРАШ — енгил атлетиканиж 10 тури бўйича эркак спортчилар ўртасида ўтказиладиган мусобақа. Ўнкураш мусобақалари 2 кун давом этади: 1кун 100 м га югуриш, узунликка сакраш, ядро ирғитиш, баландликка сакраш, 400 м га югуриш, 2кун 110 м га тўсиқлар оша югуриш, лаппак улоқтириш, лангарчўпда сакраш, найза улоқтириш, 1500 м га югуриш мусобақалари ўтказилади. Спортчига ҳар бир турда кўрсатган натижасига мос очко ёзилади. Ғолиб барча турдаги очколар йиғиндисига кўра аниқланади. Ўнкураш 1912 йилда олимпиада ўйинлари дастурига киритилган. Жаҳонда Рэфер Жонсон, Брюс Женнер (АҚШ), Жеймс Томсон (Буюк Британия), Роман Шебрле (Чехия) каби Ўнкураш чилар юқори натижаларга эришган. Ўзбекистонлик Николай Овсянников, Вадим Колобов, Рамил Ғаниев, Леонид Андреев сингари Ўнкураш чилар халқаро мусобақаларда ғолиб чиқишган.