ЎНАРЧА

ЎНАРЧА — Қирғизистон Республикаси Норин вилоятидаги дарё, Норин дарёсининг ўнг ирмоғи. Норинга Норин шаҳри дан 16 км қуйироқда қуйилади. Уз. 75 км, ҳавзасининг майд. 1570 км2. Капкатос тизмасининг ён бағридан шим. роқда, Қумбел довонидан 1 км шарқда, 3600 м баландликда бошланади. Юқори оқимида (Кўктўрпоқ чап ирмоғи қуйилгунгача) Султонсари номи билан юритилади. Асосий ирмоқлари юқори оқимида: Арчалу, Ичкебаш, Чунқурсу, Оттук (ўнгдан). Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади. Ўртача кўп йиллик сув сарфи бошланишидан 18 км қуйида (Ўнарча қишлоғи ёнида) 9,9 м3/сек. Тўлинсув даври март — авг. да. Ўртача кўп йиллик сув сарфи 15,2 м3/сек. дан (кўп сувли йилда) 4,78 м’/сек. гача (кам сувлийилда) ўзгаради. Дек. —фев. ойларида дарёда муз оқади. Суви яхши ичимлик сифатига эга.