ЎН ИККИ ИМОМ

ЎН ИККИ ИМОМ — шиаликдаги асосий оқим — имомийлар (баъзан «ўн иккичилар» — «исноашъария» деб аталади) ўртасида эътиқод қилинадиган имомлар сулоласи. Халифа Али билан Фотимадан тарқалган авлодлардан иборат. Улар пайғамбар авлоди деб эътироф этилади. Имомийлар уларни исломнинг қонуний раҳнамолари деб таниб, халифалар ҳокимиятини ғайриқонуний деб ҳисоблайди. Булар — Али ибн Абу Толиб, Ҳасан, Ҳусайн, ЗайналОбидин Али (713 йилв. э.), Муҳаммад алБокир (732 йилв. э.), Жаъфар асСодиқ (700—765), Мусо алКозим (799 йилв. э.), Али арРизо (818 йилв. э.), Муҳаммад атТақий (835 йилв. э.), Али анНақий (868 йилв. э.), Ҳасан алАскарий (846—873), Муҳаммад алМаҳдий (ривоятларга кўра, 874—878 йиллар орасида йўқолган). Имомларнинг баъзиларигина ўлдирилган ёки заҳарланган, лекин шунга қарамай имомийлар уларнинг барчасини халифалар томонидан ўлдирилган деб ҳисоблайди, уларни жабрдийда ва дин йўлида шаҳид бўлганлар деб мотам тутади. 12 имом — Муҳаммад алМаҳдийни «яширинган» деб ҳисоблаб, у замона охир бўлганда ерга қайтиб келиб адолат ўрнатади деб тасаввур қилиш шиалар орасида сақланган (қ. Маҳдий, Маҳдийлик). Имомлар ва имомзодалар дафн этилган мақбаралар ҳозир ҳам шиалар учун муқаддас зиёратгоҳ ҳисобланади, ҳатто улар учун ҳаж ўрнини босади. Бундай муқадцас жойлар Нажаф, Карбало, Козимайн (Ироқ), Мадина (Саудия Арабистони), Машҳад, Қум, Шоҳ Абдул Азим (Эрон) шаҳриларида жойлашган.