ЎТКАЗУВЧАНЛИК

ЎТКАЗУВЧАНЛИК — 1) электр ўт к а з у в ч а н л и к — жисмнинг электр майдони таъсирида электр токипи ўтказиш хусусияти. Ўлчов бирлиги 1/ Ом. Электр токини ўтказадйган жисмлар ўтказгичлар дейилади. Уларда ҳамиша эркин зарядлар — электронлар, ионлар мавжуд бўлади. Уларнинг тартибли ҳаракати электр токини ҳосил қилади. Кўпгина ўтказгич (металл, яримўтказгич, плазма)ларнинг электр Ўтказувчанлик ги электронларнинг ҳаракатига асосланган. Уз. 1 м ва кўндаланг кесим юзи 1 мм2 бўлган ўтказгичнинг қаршилиги металларнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги дейилади. Металлнинг иссиқлик Ў. ги билан электр Ўтказувчанлик ги орасида тўғри мутаносиб (пропорционал) боғланиш мавжуд, яъни унча паст бўлмаган трада соф металлар учун электр Ўтказувчанлик коэффициентининг иссиклик Ўтказувчанлик коэффициентига нисбати ўзгармас катталикдир.

Яримўтказгичларда электрон ва ковак Ўтказувчанлик мавжуд. Эркин электронлар туфайли ҳосил бўладиган Ўтказувчанликга электрон Ўтказувчанлик, кўчган электроннинг бўш қолган ўрни ковак, коваклар силжиши эса ковак Ўтказувчанлик, дейилади. Ковак мусбат зарядли. Коваклар ҳаракатининг йўналиши электронлар ҳаракатига қарама-қаршидир. т-ра қўтарилиши билан металларда электр Ўтказувчанлик камаяди, электролит ва яримўтказгичларда эса кўпаяди. Ўтказгичлар т-раси маълум критик т-ра (Тк) дан пасайганида уларнинг электр ўтказиш қаршилиги нолгача пасайиш хоссаси ўта ўказувчанлик дейилади. Ўтказгичларнинг нормал ҳолатдан ўта Ўтказувчанлик ҳолатига ўтиш чегараси билан боғлиқ бўлган сирт энергияга эга. Бу энергиянинг мусбат ёки манфий бўлишига қараб, ўта ўтказгичлар 1 ва 2турга бўлинади. Ниобий, ванадий ва техниций каби металлар 2тур, қолган металлар 1тур ўта ўтказгичларга киради; 2) иссиқлик ўтказувчанлик — т-ра таъсирида модда зарраларининг иссиқлик ҳаракати туфайли иссиқтикнинг узатилиши. Суюқлик иссиқликни металлга нисбатан ёмон, газга нисбатан эса яхшироқ ўтказади. т-ра орта бориши билан металл ва газларнинг иссиқлик Ўтказувчанлик ги орта боради, суюқликларники эса камая боради. Ички ва ташқи иссиқлик Ўтказувчанлик ги мавжуд. Агар вақт ўтиши билан т-ра ўзгармаса, ички иссиқлик Ўтказувчанлик рўй беради, ташқи Ў эса икки муҳит — металл ва газ оқими, металл ва суюклик оқими чегарасида рўй беради. Ўтказувчанликдан ҳисоблаш ва ўлчаш техникасида ҳамда бошқа қурилмаларда фойдаланилади.