ЎТГА ЧИДАМЛИ МАТЕРИАЛЛАР

ЎТГА ЧИДАМЛИ МАТЕРИАЛЛАР — жуда юқори (1500° дан юқори) трага чидайдиган материаллар. Ўтга чидамли материалларнинг вужудга келиши металлургияиит ривожланиши ва иссиклик агрегатларининг тарқалиши билан боғлиқ. Улар буюм ҳолида (ғишт, шаклдор ва йирик блоклар) ва шаклсиз материаллар (кукунлар, массалар, бетон қоришмалари) сифатида тайёрланади. Зичлиги юқори (коваклиги 3% дан кам), оддий (20 — 30%) ва енгил (45% дан катта) Ўтга чидамли материалларга бўлинади.

Ўтга чидамли материаллар кимёвий минерал таркиби бўйича кремнезёмли (динас, кварц буюмлари), алюмосиликатли, магнезиалли, магнезиалоҳакли, магнезиалсиликатли, углеродли, карбид кремний, цирконийли, оксидли (ВеО, М§0, СаО ва бошқалар), кислородсиз (нитрид, борид ва бошқалар) материалларга бўлинади. Ўтга чидамли материаллар кимёвий таркиби ва ўтга чидамлилигидан ташқари, зичлиги, ғоваклиги, мустаҳкамлиги, иссикдик ўтказувчанлиги ва бошқалар хоссалари билан баҳоланади. Ўтга чидамли материаллар ишлаб чиқаришда аввал дастлабки материаллар (ўтга чидамли лой, каолин, магнезит, кварц ва бошқалар) тайёрланади, пиширилади, майдаланади, уларга боғловчи компонетлар (мас, шамотли лойлар) қўшилади, аралаштирилади ва пресс ёки бошқа усулда шакл берилади, сўнгра 1300 — 1750° да туннель печь ва бошқалар печларда қайта пиширилади. Шаклсиз Ўтга чидамли материалларни тайёрлаш компонентлари майдалаш ва аралаштиришдан иборат. Ўтга чидамли материаллар иссиқлик агрегатлари, металл эритиш печлари қуришда, металлургия ва машинасозликда хом ашёларни қиздириш, кокс олиш ва бошқаларда ишлатилади.