ЎТАМИШ ҲОЖИ

ЎТАМИШ ҲОЖИ Мавлоно Муҳаммад Дўст ўғли (16-аср) — тарихчи олим. Хива хони Элбарсхон саройида мирзалик қилган. У Хоразм ва Олтин Ўрданинг жан. ҳудудларида (Каспий денгизи ва Қуйи Волга бўйлари) кўп марта саёҳатда бўлган ва тарихий асар ёзиш учун материаллар тўплаган.

Ўтамиш ҳожи «Чингизнома» асарини шайбонийлардаи Эш Султон (1558 йилв. э.)га бағишлаган бўлиб, бу асар 16-аср Хива хонлигида (туркий тилда) ёзилган ягона адабийтарихий ёдгорлик ҳисобланади. Асар муқаддима ва 9 бобдан иборат бўлиб, Чингизхон ва чингизийлар (хусусан, хўжа авлодлари) тарихига оид кўплаб тарихий ривоятларни ўзида тўплаганлиги ҳамда Олтин Ўрда хонлари ва ўғлонлар (хонзодалар) фаолияти ҳақида нодир маълумотлар бериши билан қимматлидир. «Чингизнома» асари қўлёзмаси Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институти (^ 1552) да сақланади. Асар шарқшунос В. П. Юдин (1928 — 83) томонидан рус тилига таржима қилинган ва кейинчалик у факсимилеси ҳамда тегишли изоҳлар билан чоп этилган (Олмаота, 1992).

Ас: Чингизнаме (факсимиле, перевод, транскрипция, текстологические примечания, исследование В. П. Юдина), АлмаАта, 1992.