ЎТАГАНОВ Йўлбарсали Ҳожиматович

ЎТАГАНОВ Йўлбарсали Ҳожиматович (1942.19.10, Избоскан тумани) — ёғоч ўймакори, Ўзбекистон халқ устаси (1999). Ҳунарни амакиси уста Рўзимуҳаммад Қаландаровдан ўрганган. Избоскан туман қурилишйиғув бўлинмаси (1970—81), Андижон тарихий ва маданий ёдгорликларни таъмирлаш «Меъмор» устахонаси (1981—84) да дурадгор ва ёғоч ўймакори устаси; 1984 йилдан Андижон «Рассом» ижодий ишлаб чиқариш ктида уста. Ўтаганов дарвоза, эшик, устун, хонтахта, курси, лавҳ кабиларни ёғоч ўймакорлигида нафис нақшлар билан жозибадор безади; Андижондаги «Боғи Бобур» музейи (1993), Избоскан туман ҳокимлиги биноси (1996), Андижон аэропорти кутиш зали (1996), Чўлпон ёдгорлик музейи (1997), Имом элБухорий ёдгорлик мажмуи (1998), Тошкентдаги Хотира ва қадрлаш майдони (1999)даги ўймакори дарвоза ва устунлар ва бошқалар 1992 йилдан республика ва хориждаги кўргазмаларда иштирок этади. У Кугай қишлоғида ёғоч ўймакорлиги мактаби ташкил қилган.